Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузурида Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди. У давлат хизматчиларининг шахсий ва профессионал диагностикаси, уларнинг касбий билим даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари ва психологик сўровлар ўтказиш билан шуғулланади.
Давлат орган ва ташкилотларида кадр сиёсатини юритишни баҳолаш бўйича 10 та индикатордан иборат рейтинг жорий қилинади ва у ҳар 6 ойда эълон қилиб борилади. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бунинг ёрдамида давлат идораларидаги вакансиялар тўлдирилиши ва муддатларга риоя қилиниши, ходимларнинг қўнимсизлик даражаси ҳамда иш муҳитини баҳолашни режалаштираяпти.
Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги тизимидаги «Топилмалар столи» ни бекор қилиб, топилган нарсаларни қабул қилиш, сақлаш ва қайтариш функцияларини Давлат хизматлари агентлигига ўтказишни таклиф қилмоқда. Келгуси йилнинг март ойидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўқоткан ашёлар ҳақида хабар бериш мумкин бўлади.
Республика бўйлаб ҳокимларнинг фаолияти самарадорлигини акс эттирувчи рейтинг натижалари argos.uz порталида эълон қилинди. «Вилоятларнинг ТОП туманлари» умумий рейтингида Навоий ҳамда Хоразм вилоятлари кичик фарқ билан етакчилик қилмоқда. Энг қуйи поғонани эса Сурхондарё вилояти эгаллаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг